Баер Леверкусен янги мураббий тайинлади: Карлес Мартинез ва Хаби Алонсо ўхшашлиги

Баер Леверкусен жамоаси Карлес Мартинезни янги бош мураббий этиб тайинлади ва уни клубнинг "Б режаси" сифатида таништирди. Хаби Алонсо билан ўхшаш жиҳатлари кўп бўлган ушбу испаниялик мутахассис "доришунослар" услубига мос келадиган кўплаб сифатларга эга. Ҳар икки мураббий ҳам Испания гигантларининг ёшлар тизимида иш бошлаган: Алонсо Реал Мадрид клубида, Мартинез эса Барселона академияси — Ла Масиа ва Эспанёл тизимида тажриба орттирган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Мартинезнинг мураббийлик йўли ўзига хос кечган. У 2019-йилда Барселона тизимидан кетгач, Ал-Райян ва Қувайт ёшлар терма жамоаларида ишлади. 2023-йилда у Тулузага йўл олиб, у ерда методология бўлими бошлиғи ва ёрдамчи мураббий сифатида Франция кубогини қўлга киритишда ёрдам берди. Кейинчалик бош мураббийга айланган Мартинез жамоани сўнгги ўн йилликдаги энг яхши натижасига олиб чиқди.
Леверкусенликлар дастлаб Андони Ираола номзодини кўриб чиқишган эди, бироқ у Ливерпул клубини танлагач, танлов 42 ёшли Мартинезда тўхтади. Унинг ўйин услуби Пеп Гуардиола ва Хаби Алонсо фалсафасига яқин бўлиб, замонавий, тўп назоратига асосланган ва ақлли ҳужумкор футболни тарғиб қилади.
Баер мухлислари энди Каспер Хьюлманн давридаги ноаниқ ўйинлардан воз кечиб, аниқ ва тартибли футбол кўришни кутишмоқда. Мартинез рақибга мослашувчанлик, интизомли жамоавий ҳимоя ва Хаби Алонсо даврида муваффақият келтирган учта ҳимоячили схемадан фойдаланишни афзал кўради. Бу эса Леверкусеннинг яна Бундеслигада юқори ўринлар учун курашишига замин яратиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…