Ливерпулда янги давр: Андони Ираола мураббийлар штабини шакллантирмоқда

Ливерпул клубида Андони Ираола даври расман бошланмоқда. Жамоа Арне Слот кетганидан сўнг биринчи жамоа мураббийлар штабида жиддий таркибий ўзгаришларни амалга оширишга киришди. Мерсисайдликлар собиқ мураббийлар штабининг учта асосий аъзоси клубни тарк этганини тасдиқлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Клуб берган расмий маълумотга кўра, Сипке Ҳулшофф, Рубен Пеетерс ва Гиованни ван Бронкхорст ўз лавозимларини тарк этишган. Ушбу мутахассислар Арне Слот билан бирга келиб, Ливерпулнинг Англия Премер-лигасида ғолиб чиқишида муҳим рол ўйнаган эдилар. Бу ўзгаришлар Энфилдда янги тизим шакллантирилаётганидан далолат беради.
Ливерпул раҳбарияти кетган мураббийларга миннатдорчилик билдирди: "Сипке, Рубен ва Гиога клуб ривожига қўшган ҳиссалари учун раҳмат айтамиз ва келгуси фаолиятларида омад тилаймиз". Эндиликда Андони Ираола ўзи ишонган мутахассисларни жамоага жалб этиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис ўзига таниш бўлган Томмй Элпҳикк, Шаун Коопер, Том Веббер ва Пабло де ла Торре каби мураббийларни Ливерпулга олиб келади. Бу Ираолага ўз фалсафасини жамоага тезроқ сингдириш имконини беради.
Янги мураббий келаси ойда жамоа билан машғулотларни бошлайди. Ливерпул мавсумолди тайёргарлик доирасида АҚШ бўйлаб турга чиқади ва у ерда бир қатор ўртоқлик учрашувларида иштирок этади. Шундан сўнг, жамоа Энфилдда Монако ва Комо клубларига қарши баҳс олиб боради.






























Изоҳлар 0
…