Ўзбекистон — Колумбия учрашувини Энтони Тейлор бошқаради

Ўзбекистон — Колумбия учрашувини Энтони Тейлор бошқаради

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг “K” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк турда Колумбияга қарши майдонга тушади.

Ушбу муҳим беллашув учун ҳакамлар бригадаси маълум қилинди. ФИФА қарорига кўра, Ўзбекистон — Колумбия учрашувини англиялик таниқли ҳакам Энтони Тейлор бошқариб боради.

Унга қанотларда ҳамюртлари Гари Бесвик ва Адам Нанн ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси эса Коста-Рика вакили Хуан Кальдеронга топширилган. Захира ёрдамчи ҳакам сифатида Хуан Карлос Мора ишлайди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади. Учрашув Мехико шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Шу боис Колумбияга қарши баҳс нафақат гуруҳдаги дастлабки ўйин, балки ўзбек футболи учун тарихий учрашув сифатида ҳам катта аҳамият касб этади.

Ўзбекистон — Колумбия учрашувини Энтони Тейлор бошқаради

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар