
Бугун "Интерконтиненталь" меҳмонхонасида бокс бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа якунларига кўра, Рио Олимпиадасининг энг яхши боксчиси Ҳасанбой Дўсматов турнирдаги иштирокини иккинчи босқичдан бошлайди. -49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Дўсматовга нимчорак финалда Муҳаммад Редзуан (Малайзия) ёки Тхиванка Палехха (Шри-Ланка) рақиблик қилади.
Ҳасанбойнинг илк жанги 1 май куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатини Olamsport.com сайти билан бирга кузатиб боринг!
Манба: olamsport.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар