4 131
Моуриньо: Биз апрелда 9 та ўйин ўтказдик. Бу инсонларга хос эмас. Жамоа 22 тадан 13-14 тага қисқариб кетди
«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Суонси» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Тақвим ва йўқотишлар ҳақида
«Биз муҳим очко ва футболчиларни йўқотдик, бугун ёмон кун бўлди. Биз ўйин давомида толиққан ва ҳолдан тойган тарзда кўринмадик, аслида эса биз толиққан ва ҳолдан тойганмиз.
Бу бизнинг апрель ойидаги тўққизинчи ўйинимиз. Бундай тақвим инсонларга хос эмас. Жамоа таркиби 22 тадан 13-14 тага қисқариб кетди, футболчилар чарчашди.
Лингард ва Янг қолганлардан кўра тетикроқ кўринишди, чунки улар ўтган ўйинда ҳаракат қилмаган эдилар. Мен футболчилар ўйинидан тўлиқ қониқдим – улар бор кучларини сарфладилар. Мен уларни танқид қилмайман».
Жароҳатлар борасида (ўйинни Люк Шоу ва Эрик Байилар жароҳат сабаб тарк этдилар)
«Жароҳатлар борасида маълумотга эга эмасман. Менимча, Шоунинг жароҳати жиддий. Ўйиннинг 10-дақиқасида майдонни тарк этишга мажбур қиладиган жароҳат – жиддий бўлса керак.
Энди, оёқни синдириб олмаслик учун ҳар бир қадамни ўйлаб босамиз шекили. Жонс ва Смоллинг ҳақида гапиришни хоҳламайман. Яхшиси Мата ҳақида гапираман, у майдонга тезроқ қайтиш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда.
Пайшанба куни бор кучимизни майдонга ташлаймиз. Европа Лигаси финалига чиқамизми ёки йўқ, бунинг фарқи йўқ, меннинг йигитлардан кўнглим тўқ».
Натижа тўғрисида
«Менимча, дуранг – бу яхши натижа эмас, аммо футболчилар барча кучларини сарфладилар. Биз мана шу кайфиятда охиригача борамиз. Биз курашамиз ва мағлубиятга учрамаймиз.
«Суонси» бугун тетик ва интизомли кўринди. Чунки улар ушбу мавсум нари борса 40 та ўйин ўтказдилар», – дейди Моуриньо.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади