5 048
Эрон матбуоти: Ўзбекистонга қарши ўйинда футболчилар байкот қилиб ва ютқазиб беришлари мумкин
Хабарингиз бор, шу йилнинг 12 июнь кунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши Теҳрон шаҳрида ЖЧ-2018 саралаш ўйинини ўтказади.
Бу баҳснинг қадрини ҳаммамиз яхши биламиз. Агар Ўзбекистон ютқазиб қўйса, биринчи иккита ўринга аниқ даъвогарлик қила олмаймиз ва уёғи математикага айланади.
Агар дуранг бўлса, унда ҳам имкониятларимиз тушиб кетади. Тақдиримиз нариги ўйинларга боғлиқ бўлади.
Демак, бизга фақат ғалаба керак бўлади. Аммо, бунинг уддасидан чиқа оламизми? Аниқроғи, Самвел Бабаян футболчиларни кераклича тайёрлай оладими? Бу саволларга кейинроқ жавоб берамиз.
Бугун эътиборингизга бир маълумотни ҳавола этмоқчимиз. У ўтган ҳафта форс матбуотида янгради. Аниқроғи, Эрон терма жамоаси футболчилари мамлакат футбол федерациясининг хатти-ҳаракатларини норози бўлмоқда. Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, Эрон футбол раҳбарлари футболчиларга ваъда қилинган мукофот пулларини беришни кечиктиряпти.
Шу муносабат билан футболчилар Ўзбекистон қарши ўйинда атайин мағлубиятга учраш вариантни ҳам кўриб чиқишаётган экан. Тўғрироғи, ЖЧ-2018 чиптасининг тақдирини кейинги ўйинларга қолдиришмоқчи. Шу йўл орқали мукофот пулларини олишмоқчи.
Ҳар ҳолда шунга яқин хабарлар мамлакат ОАВларида тарқалди.
Албатта, бу маълумотларга биз ишониб қолишимиз керак эмас. Бу атайин чиқарилган нарса бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.
Ўзбекистон термаси нима қилиб бўлса ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Акс ҳолда "Озоди" стадионида ҳаммаси бошқача бўлиб кетиши мумкин.
Умид қиламиз, Самвел Бабаян ва футболчиларимиз керакли натижани қўлга киритишади.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади