Осиё чемпионатининг 75кг вазн тоифасидаги ярим финалчилари маълум бўлди.
“Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионати чорак финал баҳсларининг 75кг вазн тоифасидаги боксчиларнинг жанглари ниҳоясига етди. Унда 75кг вазн тоифасидаги ярим финалчилар маълум бўлди. Жангларни филиппинлик Эумир Марсиал ва ўзбекистонлик Исроил Мадримов жуфтлиги якунлаб берди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Сўнгги жангда, ҳакамлар қарорига кўра, Исроил Мадримов ғалаба қозонди ва мусобақада иштирокини давом эттириш билан бирга Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Мадримов мазкур мусобақа ярим финалида қозоғистонлик Абилхон Аманкул билан куч синашади.
Ушбу вазн тоифасида, шунингдек, ҳиндистонлик Кришан Викас ҳамда жанубий кореялик Донгюн Ли ҳам рақибларини мағлуб этиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади