MLS клублари Кристиан Пулишич учун курашга кирди: Милан футболчини қўйиб юбормоқчи эмас

1 дақиқа ўқиш259
MLS клублари Кристиан Пулишич учун курашга кирди: Милан футболчини қўйиб юбормоқчи эмас
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШ терма жамоаси етакчиси Кристиан Пулишич фаолиятини Шимолий Америкада давом эттириши мумкинлиги футбол оламида қизиқиш уйғотмоқда ва MLS клублари уни 2026-йилги жаҳон чемпионатидан сўнг ўз сафига қайтаришни режалаштирмоқда.
  • Хусусан, Ню-Ёрк Сити жамоаси тажрибали футболчини трансфер қилиш орқали таркибни кучайтиришни ҳамда 2027-йилда фойдаланишга топшириладиган янги стадион очилишига катта резонанс тайёрлашни кўзламоқда.

АҚШ терма жамоасининг етакчиси ва Милан клуби ҳужумчиси Кристиан Пулишич фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар футбол оламида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, Нью-Йорк Сити жамоаси тажрибали футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида, бироқ Италия гранди ҳозирча ўз юлдузини сотиш ниятида эмас. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

The Athletic нашри маълумотига кўра, MLSнинг бир қатор клублари 2026-йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Пулишични Шимолий Америкага қайтаришни режалаштирмоқда. Нью-Йорк Сити ушбу трансфер орқали нафақат таркибни кучайтиришни, балки 2027-йилда фойдаланишга топширилиши кутилаётган янги стадион очилишига катта резонанс тайёрлашни кўзламоқда. Ситй-груп таркибига кирувчи ушбу жамоа ўз вақтида Франк Лампард, Андреа Пирло ва Давид Вилла каби афсоналарни олиб келган эди.

Милан қаршилиги ва янги мураббий режаси

Гарчи MLS жамоалари катта маблағ таклиф қилишга тайёр бўлса-да, Милан раҳбарияти футболчини лойиҳанинг муҳим қисми деб ҳисобламоқда. "Россонерилар" Пулишич билан шартномани 2028-йилгача узайтириш ҳуқуқига эга ва ҳозирча бу имкониятдан фойдаланиш ниятида. Жамоада бошқарув ўзгаргани, яни Max Аллегри ўрнига Манчестер Юнайтед собиқ устози Рубен Аморим тайинлангани ҳам Пулишичнинг келажагига таъсир қилиши мумкин.

Пулишичнинг 2025-26-йилги мавсумдаги кўрсаткичлари бироз зиддиятли кечди. У мавсум бошини жуда юқори савияда ўтказган бўлса-да, декабрь ойидан кейин самарадорлик пасайиб кетди. Якунда у 8 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди, аммо Милан Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолди. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти уни жамоанинг юзи сифатида сақлаб қолмоқчи.

Ҳозирда футболчи бор эътиборини Маурисио Почеттино қўл остидаги АҚШ терма жамоасига қаратган. Америка термаси гуруҳ босқичида Парагвай ва Австралияни мағлуб этиб, муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. Жароҳати сабабли бир ўйинни ўтказиб юборган Кристиан Пулишич тез орада сафга қайтиши кутилмоқда.

Goal.com хабарига таянадиган бўлсак, Пулишич атрофидаги трансфер миш-мишлари яқин йилларда MLSнинг асосий мавзусига айланади. Футболчининг ўзи ҳозирча Европада қолишни афзал кўраётган бўлса-да, АҚШда ўтадиган мундиалдан сўнг вазият бутунлай ўзгариб кетиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?