Микель Артета Дортмунд клуби билан ўйиндан сўнг баёнот берди

1 дақиқа ўқиш136
Микель Артета Дортмунд клуби билан ўйиндан сўнг баёнот берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Микел Артета Эмиратес Куп доирасида «Боруссия»га 2:3 ҳисобида ютқазилгач, мағлубият оғриқли бўлганини ва жамоа ҳолатини зудлик билан яхшилаш зарурлигини айтди.
  • У айрим футболчиларга кўпроқ ўйин дақиқалари ва майдон ритми кераклигини, кўплаб футболчилар ҳали сафга қайтмаганини таъкидлади.
  • Артета сўнгги ўйинларда ўтказиб юборилган жўн ва ёмон голлар, яккакурашлар ҳамда майдондаги курашлардан кейинги вазиятларда йўл қўйилган хатоларни қайд этди.

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета Emirates Cup мусобақаси доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши кечган ўйиндаги (2:3) мағлубиятдан сўнг ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Испаниялик мутахассис жамоанинг ҳозирги ҳолати, йўл қўйилаётган хатолар ва олдинда турган вазифалар ҳақида очиқ-один гапирди.

«Гарчи ўртоқлик ўйини бўлса-да, мағлубият оғриқли»

Микель Артета мағлубиятни баҳоналарсиз қабул қилган ҳолда, жамоада ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўплигини таъкидлади:

«Мағлуб бўлдик, бу, албатта, бизни хурсанд қилмайди. Вазиятни зудлик билан яхшилашимиз кераклиги аниқ. Айрим футболчиларимизга кўпроқ ўйин дақиқалари ва майдон ритми зарур, ушбу баҳс улар учун шу жиҳатдан жуда фойдали бўлди.

Гарчи бу расмий мақомдаги ўйин бўлмаса-да, ҳар қандай мағлубият оғриқли бўлиши керак. Аммо биз айни пайтда қайси нуқтада эканимизни яхши тушуниб турибмиз. Ҳали кўплаб футболчиларимиз сафга қайтмагани, айримлари эса етарлича машғулот ўтказишга улгармагани аён. Шунинг учун баъзида бундай мағлубиятларга учраш ҳам фойдали», — деди Артета.

Хатолар ва жамоавий масъулият

«Арсенал» устози сўнгги ўйинларда ўтказиб юборилаётган голлар ва ҳимоя чизиғидаги камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди:

«Бир неча кун олдин ҳам жўн ва ёмон голларни ўтказиб юборгандик, бугун ҳам айнан шу ҳолат такрорланди. Айниқса, яккакурашлар ва майдондаги курашлардан кейинги вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Аммо бу умумий жамоавий жавобгарликдир.

Шунинг учун қўлимизда бор бўлган футболчилар билан биргаликда ўсишимиз ва камчиликларни бартараф этишимиз керак. Биз ўйинимизни яхшилашни хоҳлаймиз ва албатта бунга эришамиз», — дея Артетанинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports нашри.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?