Александро Гарначо Челсидан Астон Виллага кўчиб ўтди

Аргентина терма жамоаси вингери Александро Гарначо фаолиятини Астон Вилла сафида давом эттирадиган бўлди. Goal.com хабар қилишича, футболчи Бирмингем клубига мавсум охиригача ижара асосида ўтган ва келишувда келгусида уни тўлиқ сотиб олиш банди ҳам мавжуд. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Маълум бўлишича, трансфер суммаси тахминан 42,5 миллион фунт стерлингни ташкил қилиши мумкин. Ушбу ўтиш ёш футболчи учун сўнгги пайтларда қийин кечган фаолиятини қайта тиклаш ва ўзига бўлган ишончни яна қайтариш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Еврокубоклар ва Чемпионлар лигаси омили
Астон Вилла сафига қўшилгач, Гарначо янги жамоани танлашида қитъанинг нуфузли мусобақаларида иштирок этиш истаги ҳал қилувчи рол ўйнаганини таъкидлади. Унинг бу сўзлари собиқ жамоаси Челсига нисбатан ўзига хос ишора сифатида қабул қилинди, чунки Лондон клуби ўтган мавсум Англия Премер-лигасида 10-ўринни эгаллаб, еврокубоклардан четда қолганди.«Мен Европа мусобақаларида ўйнаш қанчалик муҳимлигини яхши тушунаман. Менга ишонч берадиган ва Манчестер Юнайтеддаги илк йилларимдаги даражамга қайтарадиган жамоа керак эди. Чемпионлар лигаси — энг яхши мусобақа ва биз бу мавсумда унда ўйнаймиз», — дея таъкидлади футболчи.
Манчестердаги қийин давр ва зиддиятлар
Гарначонинг фаолияти сўнгги вақтларда пасайиш тенденциясига эга бўлиб қолганди. Унинг Манчестер Юнайтеддан кетиши ҳам анчагина шов-шувларга сабаб бўлган ва собиқ бош мураббий Рубен Аморим билан келишмовчиликлар юзага келганди.Айниқса, 2025-йилги Европа лигаси финалида асосий таркибга киритилмаганидан норозилигини очиқ билдиргани вазиятни янада чигаллаштирган эди. Шундан сўнг Стамфорд Бридге стадионига кўчиб ўтган футболчи Лондонда ҳам барқарор ўйин кўрсатиб, асосий таркибдан жой ола олмади.
Эндиликда Александро Гарначо Астон Вилла сафида ўзининг энг яхши спорт формасини тиклаб олишга ва Чемпионлар лигаси баҳсларида муносиб ҳаракат қилишга интилмоқда. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳам иқтидорли ҳужумчидан жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришини кутмоқда.






























Изоҳлар 0
…