16:27 / 25.05.2017
5 549

Суд Мессини 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Суд Мессини 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди
Испания олий суди «Барселона» жамоаси ва Аргентина термаси футболчиси Лионель Месси ва унинг отаси Хорхе Орасио Мессига солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича қўйилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Суд футболчини 21 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этган, деб хабар бермоқда Hordiq.uz.

Спортчи ва унинг отаси Хорхе Орасио Месси қарийб 4,1 млн. евролик солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланганди. Прокурор маълумотига кўра, ўйинчи 2007, 2008 ва 2009 йилларда олинган даромадларидан солиқ тўламаган. Футболчининг судда маълум қилишича, айнан Хорхе Орасио Месси унинг молиявий ишлари билан шуғулланган, у солиқ тўлаш мавзуси билан ҳеч қачон қизиқмаган ва бу масалани отаси билан муҳокама қилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суд Мессини 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди