13:49 / 29.05.2017
6 394

Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди. Янги номлар бор

Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди. Янги номлар бор
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи А гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳрида Эрон термаси билан тўқнаш келади. Ундан аввал эса терма жамоа Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга 28 футболчини жалб қилди:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов («Пахтакор»), Игнатий Нестеров («Локомотив»), Элдор Суюнов («Насаф»);

Ҳимоячилар: Станислав Андреев («Пахтакор»), Фаррух Сайфиев («Насаф»), Анзур Исмоилов («Чанчунь Ятай», Хитой), Егор Кримец («Бейжинг Гоань», Хитой), Исломжон Қобилов («Металлург»), Рустам Ашурматов («Бунёдкор»), Отабек Шукуров («Бунёдкор»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Даврон Ҳошимов («Пахтакор»), Акмал Шораҳмедов («Насаф»);

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов («Шангҳай СИПГ»), Сервер Жепаров («Истиқлол», Эрон), Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»), Элдор Шомуродов («Бунёдкор»), Жалолиддин Машарипов («Локомотив»), Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар), Марат Бикмаев («Локомотив»), Азиз Ҳайдаров («Ажман», БАА), Фозил Мусаев («Жубило Ивата», Япония), Азизжон Ғаниев («Насаф»), Вадим Афонин («Оренбург», Россия), Одил Ҳамробеков («Насаф»);

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Ас-Сайлия», Қатар), Александр Гейнрих («Ордабаси», Қозоғистон).

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар ҳимоячиси – Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив», Тошкент), Виталий Денисов («Локомотив», Москва) ҳамда Александр Мерзляков («Қўқон-1912») клуб машғулотларида орттириб олган жароҳатлари туфайли Таиланд ва Эронга қарши учрашувларни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув «Бунёдкор» стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув эса 12 июнь куни Теҳрондаги «Озодий» стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи А гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди. Янги номлар бор