Алексей Батраков «Галатасарой»га ўтди: трансфер суммаси маълум бўлди

Алексей Батраков «Галатасарой»га ўтди: трансфер суммаси маълум бўлди
Қисқача

Москванинг «Локомотив» клуби ярим ҳимоячиси Алексей Батраков «Галатасарой» билан шартнома имзолайди. «Локомотив» футболчининг трансфери учун 25 миллион евро олади, бу маблағ икки йил давомида тўланади, келишувда яна 4 миллион евро бонус кўзда тутилган. Батраковнинг мавсумлик маоши бонуслар билан бирга 4 миллион евродан ошиши, шартномада эса уни бошқа Европа клубларига сотиш учун 55 миллион евролик товон пули белгиланиши айтилмоқда.

Москванинг «Локомотив» клуби ярим ҳимоячиси Алексей Батраков фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради. 21 ёшли Россия терма жамоаси футболчиси «Галатасарой» билан шартнома имзолайди.

Томонлар футболчининг трансфери бўйича келишувга эришганини расман маълум қилди.

Хабарларга кўра, «Локомотив» Батраков учун 25 миллион евро олади. Мазкур маблағ икки йил давомида тўлаб берилади. Шунингдек, келишувда яна 4 миллион евро бонус кўзда тутилган.

Батраковнинг «Галатасарой»даги мавсумлик маоши бонуслар билан бирга 4 миллион евродан ошиши айтилмоқда.

Шартномада футболчини Европанинг бошқа клубларига сотиш учун 55 миллион евролик товон пули ҳам белгиланган.

Маълумот учун, Батраков жорий мавсум Россия Премьер-лигасида 4 та учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар