“Пахтакор”да ўзгариш: Ортиқхўжаев клубдан кетиши мумкин

“Пахтакор”да ўзгариш: Ортиқхўжаев клубдан кетиши мумкин

Тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Пахтакор” клуби билан ҳамкорликни тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда клуб ходимлари маълумотига таяниб, Алишер Никимбаев ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Клуб ходимларининг айтишича, ушбу қарор уларга бугун, 24 август куни маълум қилинган. Ҳозирча қарорнинг сабаблари ва клуб бошқарувида кейин қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Алишер Никимбаевга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг “Пахтакор”дан кетиши аввалдан кутилган воқеа бўлган. Бироқ бу жараён бундай қисқа муддатда амалга ошиши тахмин қилинмаган.

Айни пайтда “Пахтакор”нинг кейинги режалари қандай бўлиши номаълум. Жамоа Элит Чемпионлар лигасидаги илк учрашувини ўтказишига тахминан уч ҳафта вақт қолган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар