Интер Маями жамоасига Лионель Мессининг собиқ жамоадоши бош мураббий этиб тайинланди

АҚШнинг Интер Маями клуби расман Кристиан Килй Гонсалесни жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинлади. Goal.com хабар беришича, ушбу ўзгариш жамоа ўз олдига қўйган йирик мақсадлар сари интилаётган ва ғалабасиз серияни бошидан кечираётган муҳим паллада амалга оширилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Валенсия ва Интер клубларининг собиқ вингери бўлган Килй Гонсалес бу лавозимда Гилермо Ҳоёснинг ўрнини эгаллайди. Клуб пайшанба куни тарқатган расмий баёнотида янги мутахассис иш рухсатномасини олгандан кейингина ўз вазифасига киришишини маълум қилди.
Ҳозирги вақтда Интер Маями жиддий тушкунликни бошдан кечирмоқда ва кетма-кет бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Ушбу қийин вазиятда раҳбарият кескин қарор қабул қилиб, жамоанинг натижаларини яхшилаш ва мавсумдаги плей-офф имкониятларини мустаҳкамлаш учун тажрибали мураббични олиб келишга қарор қилди.
Собиқ жамоадошлар иттифоқи
Мазкур тайинловдаги энг қизиқарли жиҳатлардан бири шундаки, Килй Гонсалес ва клуб сардори Лионель Месси илгари бир жамоада тўп сурган. Улар 2005 йилда Аргентина миллий терма жамоаси сафида Перуга ва Уругугайга қарши ЖЧ саралаш ўйинларида майдонга тушишган.Таъкидлаш жоизки, аргентиналик юлдузнинг MLSдаги фаолияти давомида Интер Маямини бошқарган барча мураббийлар у билан аввалдан таниш бўлган. Бу ҳолат клуб трансфер ва мураббийлар сиёсатида ўзига хос анъанага айланиб улгурди.
Футболчилик фаолияти давомида Испаниянинг Сарагоса, Валенсия ҳамда Италиянинг Интер клубларида ёрқин ўйин кўрсатган 52 ёшли мутахассис мураббийлик фаолиятида ҳали йирик совринларни қўлга киритмаган. У илгари Аргентинанинг Росарио Централ, Унион де Santa Fe ва Платенсе жамоаларини бошқарган.
Гилермо Ҳоёснинг кетиши ва унинг ҳиссаси
Гилермо Ҳоёс апрель ойида Хавиер Маскерано истеъфога чиқарилганидан кейин вақтинча бош мураббий вазифасини бажаришга киришган эди. Унинг даври клуб тарихидаги энг муваффақиятли стартлардан бири сифатида ёдда қолди.Клуб расмий баёнотида Гилермо Ҳоёсга қийин даврда жамоани бошқариб, фидоийлик кўрсатгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Гарчи охирги вақтларда натижалар бироз ёмонлашган бўлса-да, Ҳоёс Шарқий конференцияда жамоанинг рақобатбардошлигини сақлаб қолишда муҳим рол ўйнади.






























Изоҳлар 0
…