Тарихий ғалаба: Ўзбекистон эшкак эшишда илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаролиев академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди. Улар Амстердамда ўтказилаётган мусобақанинг енгил вазнли жуфтликлар — LM2x дастурида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистонлик спортчилар финал баҳсида Германия ва АҚШ вакилларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Германия вакиллари кумуш, АҚШ спортчилари эса бронза медалга сазовор бўлди.
Мазкур ғалаба Ўзбекистон академик эшкак эшиш спорти тарихида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қўлга киритилган илк олтин медаль бўлди.
Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаролиев тарихий ғалабасини Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаганини билдирган.































Изоҳлар 0
…