14:31 / 15.06.2017
6 087

Жанубий Корея бош мураббийи ишдан кетди, Самвел Бабаянга қачон навбат келади?

Жанубий Корея бош мураббийи ишдан кетди, Самвел Бабаянга қачон навбат келади?
ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақиби Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи бугун, 15 июнь куни истеъфога чиқарилди, деб ёзмоқда «Qalampir.uz» сайти.

Маълумот учун, Ули Штилике 2 йил 9 ойлик фаолиятдан сўнг Жанубий Корея терма жамоаси мураббийлар штабини тарк этди. Жамоа германиялик мутахассис қўл остида 25 та ғалаба, 5 та дуранг ва 8 та мағлубиятни қайд этган.

Айни пайтда Жанубий Корея ЖЧ-2018 саралашининг “A” гуруҳида 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси эса 12 очко билан учинчи ўринда.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея сешанба куни Қатарга сафар уюштириб 2:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жанубий Корея бош мураббийи ишдан кетди, Самвел Бабаянга қачон навбат келади?