Лионель Мессининг вориси аниқланди: Аргентина терма жамоасида 10-рақам кимга насиб этади?

Лионель Мессининг вориси аниқланди: Аргентина терма жамоасида 10-рақам кимга насиб этади?

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони афсонавий ҳужумчи Лионель Месси халқаро фаолиятини якунлаганидан кейин миллий жамоадаги машҳур 10-рақамли либосни эгаллайдиган футболчини аниқлади. ESPN Аргентина нашри инсайдери Федерико Буенонинг маълумотига кўра, мураббийлар штаби бу масалада қатъий қарорга келган бўлиб, келгусида бу оғир юк ёш иқтидор эгаси Нико Пазга топширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маълумки, 2026yilgi жаҳон чемпионатидан сўнг Лионель Месси ҳамда Николас Отаменди миллий жамоадаги фаолиятини якунлаши режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб, Аргентина терма жамоасида янги давр бошланиши ва авлодлар алмашинуви жараёни фаол равишда муҳокама қилинмоқда. Гарчи таркибда Энтсо Фернандес ва Алексис Мак Аллистер каби тажрибали юлдузлар бўлса-да, бош мураббий танловни айниш 21 ёшли ярим ҳимоячи фойдасига қилди.

Келажак вориси ва Скалонининг шартномаси

Ҳозирча Италиянинг Комо клуби шарафини ҳимоя қилаётган Нико Паз Албисесте сафидаги дастлабки 11 та ўйинида 18-рақам остида тўп сурган эди. Бироқ ички режаларга кўра, агар бош мураббий Лионель Скалони 2030-йилгача мўлжалланган янги шартномани имзоласа, 10-рақамли либос айнан Нико Пазга топширилиши ички муҳокамада аллақачон ҳал қилинган.

«Агар Скалони Аргентина терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги шартномасини узайтирса, — деб таъкидлади Федерико Буено, — 10-рақамли либос Нико Пазга ўтади. Бу масала аллақачон жамоа ичида ҳал қилинган ва жуда жиддий қабул қилинмоқда».

Тарихий рақам ва янги чақириқлар

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 17 йил давомида терма жамоанинг 10-рақамли либосини кийиб келган. У илк бор бу рақамни 2009-йил март ойида Диего Марадона бошчилигида кийган бўлиб, миллий жамоа сафида мазкур рақам остида 172 та ўйин ўтказиш бўйича мутлақ рекорд ўрнатган. Бу кўрсаткич бўйича у Диего Марадона, Ариел Ортега, Хуан Роман Рикелме ва Марселььо Галярдоларни ортда қолдирган.

Нико Паз эса клуб миқёсида ўзини кўрсатишга улгурди. У Комо жамоасида 10-рақам остида ҳаракат қилиб, 13 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди ҳамда жамоасининг Чемпионлар лигасига чиқишида муҳим ўйнади. Ҳозирда Аргентина терма жамоаси сентябрь ва октабр ойларидаги кузги ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу баҳслар 2014-йилги мундиал фахрийлари кетганидан кейин тактик ўзгаришларни бошдан кечираётган жамоа учун муҳим синов вазифасини ўтайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар