1000-гол ва сўнгги видолашув ўйини: Роналду Португалия термасига қайтиши мумкин

1 дақиқа ўқиш260
1000-гол ва сўнгги видолашув ўйини: Роналду Португалия термасига қайтиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Криштиану Роналду Португалия терма жамоасига келаси йил расман қайтиши мумкин.
  • Мигел Перейра маълумотига кўра, Роналду ўзининг 1000-голини уришни ва миллий либосда тарихий хайрлашув ўйинини ўтказишни истамоқда.
  • Мураббий Жорже Жезуш билан муносабатлар яхшиланаётгани ва Португалия футбол федерацияси ҳам бу қайтишни қўллаб-қувватлаётгани қайд этилган.
  • Роналду 234 та ўйин ва 146 та гол билан жаҳон рекордларини ўрнатган.

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш билан юзага келган кескин низо сабабли қароргоҳни тарк этган ва бутун дунёда катта шов-шувга сабаб бўлган Криштиану Роналду атрофидаги вазият кутилмаган томонга ўзгармоқда.

Етакчи португалиялик спорт журналисти Мигел Перейра тарқатган сенсацион маълумотларга кўра, 41 ёшли афсонанинг миллий жамоадаги фаолияти ҳали узил-кесил тугамаган бўлиши мумкин. У келаси йил Португалия сафига расман қайтади.

1000-гол орзуси ва тарихий хайрлашув байрами

Инсайдернинг таъкидлашича, Роналдунинг миллий либос билан хайрлашуви оддий жанжал ёки шошилинч демарш билан эмас, балки жаҳон футболи тарихида мисли кўрилмаган байрам кўринишида ўтиши кўзда тутилмоқда:

«У Португалия сафида сўнгги голини киритишни жуда хоҳламоқда. Менимча, Криштиану мавсум охирига бориб фаолиятидаги 1000-голини уришга бор кучи билан интилади.

Роналду «Ан-Наср» сафида бир мавсумда 15–20 та гол уришни осонлик билан уддалашига тўлиқ ишонади. Бироқ у миллий жамоадаги фаолияти, ўз тарихи ва шахсан ўзи учун катта, унутилмас байрам уюштирилишини истайди. Мен бу тарихий воқеа албатта содир бўлади, деб ҳисоблайман».

Жезуш билан муносабатлар илиқлашди, федерация қайтишни кутмоқда

Криштианунинг қайтиши учун нафақат футболчининг хоҳиши, балки юзага келган ички муҳит ҳам ижобий томонга ўзгармоқда:

  • Мураббий билан муроса: Бир неча кун олдин очиқ можарога борган Роналду ва бош мураббий Жорже Жезуш ўртасидаги алоқалар қайта тиклана бошлагани ва муносабатлар илиқлашаётгани кузатилмоқда.

  • FPF манфаати: Португалия футбол федерацияси (FPF) раҳбарияти Роналдунинг термага қайтишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Чунки афсонавий сардорнинг ҳар бир чиқиши мамлакат ва федерация учун мислсиз тижорий ҳамда медиа шов-шувини кафолатлайди.

Мигел Перейранинг хулоса қилишича, юлдуз ҳужумчи келаси йилнинг охирларига келиб Португалия миллий жамоаси сафида ўзининг расмий сўнгги хайрлашув учрашувини ўтказиш учун яна майдонга тушади.

234 та ўйин ва 146 та гол билан жаҳон рекордларини ўрнатган Роналдунинг тарихи бундай тарзда — тўлиқ ареналар ва мухлислар олқиши остида нуқта қўйилиши ҳар икки томон учун энг муносиб сценарий бўлиб кўринмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?