22:09 / 20.06.2017
5 653

Халқаро Пресс-клуб раиси футбол мухлисларига мурожаат йўллади

Халқаро Пресс-клуб раиси футбол мухлисларига мурожаат йўллади
Хабарингиз бор, 21 июнь куни Ўзбекистон футбол федерацияси ва миллий терма жамоа мураббийлари иштирокида савол-жавоб анжумани ўтказилади.
Ассалому алайкум!
Ҳурматли футбол ишқибозлари.

Хабарингиз бор, эртага Халқаро Пресс-клубда спорт олами, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтади. Сўнгги ҳафтада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйин натижалари қизғин муҳокама қилинмоқда.
Биз футбол шинавандаларининг ҳиссиётларини ҳурмат қилган ҳолда ва тўпланиб қолган саволларига жавоб бериш учун истисно тариқасида, Сизларнинг бизга кўп минглик мурожаатларингизни инобатга олган ҳолда, навбатдан ташқари матбуот анжуманнини белгиладик.

Лекин, мен бугун ташвишга солаётган баъзи бир фикрлар ҳақида дўст сифатида ўртоқлашмоқчи эдим.
Биринчидан, Халқаро Пресс-клуб Ўзбекистон Футбол Федерацияси 15 июнь куни тарқатган пресс-релизни яна бир бор ўқиб чиқишни тавсия этади. Чунки унда кўп саволларга жавоб бор.
Иккинчидан, Халқаро Пресс-клуб ўз ҳудудида футбол мутассадилари шахсиятини иштрокчилар томонидан тахқирланишига ва хақоратланишига йўл қўймайди. Асосий ниятимиз — футбол оламида бўлаётган турли фикрлар ва миш-мишлар, қарама қарши фикрларга батафсил ойдинлик киритиш.

Учинчидан, йўл қўйилган хатолар, ҳозирги юзага келган вазиятдан келиб чиқиб тўғри хулоса ва ижобий натижаларга эришишга қаратилган. Зотан, биз мухлисларни кўр кўрона фанатизмдан ҳоли бўлишга чақириб қоламиз.
Тўртинчидан, Биз ютқаздик. Лекин бу мағлубиятнинг ички нафис оламимизни бузувчи ғазабли таҳлилидан кура, Ўзбек футболининг эртанги кунини: 5-10 йилдан кейинги ҳолатини таҳлил килиш ва тавсиялар ишлаб чиқишимиз муҳимроқ.

Халкаро Пресс клуб форматига кўра, биз “сариқ матбуот” учун сенсация яратиш ёки айбдорлар излаш мақсадидан йироқмиз. Аксинча, келажакда ижобий натижаларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор яратиш йўлидаги очиқ мулоқот тарафдоримиз. Илтимос, улуғ айём кунлари бир биримизга ҳурматимизни ва одобни сақлайлик.

Шерзодхон Қудратходжаев
Халқаро Пресс-клуб раиси

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Халқаро Пресс-клуб раиси футбол мухлисларига мурожаат йўллади