Олий лига барча ўйинлари интернет трансляцияси йўлга қўйилади

Олий лига барча ўйинлари интернет трансляцияси йўлга қўйилади
Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан Олий лига барча ўйинлари интернет трансляцияси йўлга қўйилади, деб ёзади 1news.uz.

Бу ҳақда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси матбуот котиби Мирзаҳаким Тўхтамирзаев Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

Унинг айтишича, бу масала яқинда қабул қилинадиган ўзбек футболи ривожлантиришнинг янги концепциясида ўз ифодасини топган.

"Ўйинларнинг интернет трансляциясининг йўлга қўйилиши келишилган ўйинларга қарши курашда муҳим омил бўлади", - таъкидлади Тўхтамирзаев.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар