23:07 / 27.06.2017
5 639

Баъзи терма жамоалар жаҳон чемпионати вақтида Москвада жойлашишдан бош тортмоқда

Баъзи терма жамоалар жаҳон чемпионати вақтида Москвада жойлашишдан бош тортмоқда
Футбол бўйича бир нечта терма жамоалар, жумладан Англия ва Германия терма жамоалари 2018 йилги жаҳон чемпионати ўтказилиши вақтида ўзи жойлашадиган жой сифатида Москвани танлашни истамаяптилар. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Ушбу терма жамоалар Москвадаги йўл билан боғлиқ вазиятдан кўнгиллари тўлмаган. Инглизлар бош мураббийи Гарет Саутгейт ва унинг ёрдамчиси Стив Холланд Россияга Конфедерациялар кубоги вақтида ташриф буюришди. Мутахассислар кузатган тирбандликлар уларни жамоани Москвада жойлаштиришдан бош тортишга ундади.

Конфедерациялар кубогида иштирок этаётган Германия терма жамоаси раҳбариятида эса Россиянинг Қора денгиз бўйида жамоаларни тайёрлаш учун яратилган шароитлар яхши таассурот қолдирди. Бундестим айнан ўша ерда ўзига база танламоқчи.

Конфедерациялар кубоги 17 июндан 2 июлгача жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилувчи Россиянинг 4 та шаҳари: Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочида бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг ярим финалига Португалия, Чили, Германия ва Мексика чиқди. Португалия ва Чили ўртасидаги учрашув 28 июнда, Германия ва Мексика ўртасидаги учрашув эса 29 июнда бўлиб ўтади.

2018 йилги жаҳон чемпионати Россиянинг 11 та шаҳридаги 12 та стадионда 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баъзи терма жамоалар жаҳон чемпионати вақтида Москвада жойлашишдан бош тортмоқда