date

«Челси» «Ньюкасл»га қарши учрашувда мавсумдаги биринчи мағлубиятини тан олди

«Челси» «Ньюкасл»га қарши учрашувда мавсумдаги биринчи мағлубиятини тан олди

АПЛ 14-туридан ўрин олган «Ньюкасл» – «Челси» учрашуви ўз ниҳоясига етди ва унда лондонликлар мавсумдаги биринчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

Биринчи бўлимда Моуриньо шогирдлари ишончли ҳаракат қилган бўлсаларда, ҳужумда унумли ўйин кўрсата олишмади.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида бўлса захирадан майдонга тушган Сиссе ҳисобни очди ва Куртуа дарвозасини ишғол қилди, 1:0.

78-дақиқага келиб катта саҳнага яна Сиссе чиқди ва у бўш қўлган дарвозага тўпни тўғрилаб қўйди, 2:0.

83-дақиқага келиб Дидье Дрогба орадаги фарқни битта голга қисқартирди, бироқ бу гол лондонликларни мавсумдаги биринчи мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

АПЛ
14-тур


Ньюкасл – Челси 2:1 (2:1)
Голлар: 1:0 – 57 Сиссе, 2:0 – 78 Сиссе, 2:1 – 83 Дрогба.
Ньюкасл – Эллиот (Олнвик, 46), Дамметт, Янмат, Колоччини, Тэйлор, Тиоте, Колбэк, Кабелла (Сиссе, 53), Сиссоко, Амеоби (Уильямсон, 83), Перес.
Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта (Луис, 67), Оскар (Шюррле, 61), Виллиан (Дрогба, 67), Оби Микел, Фабрегас, Азар, Коста.
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (48), Тэйлор (56), Шюррле (64), Тиоте (74), Фабрегас (79), Коста (80).
Четлатишлар: Тэйлор (81).

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» «Ньюкасл»га қарши учрашувда мавсумдаги биринчи мағлубиятини тан олди