Хабарингиз бор шу йилнинг 31 август кунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Чин юртининг Ухань шаҳрида Хитой термасига қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида майдонга тушади. Ўйиннинг қадри анча баланд.
Олаётган маълумотларимизга қараганда, Хитой термаси ўзида Ўзбекистонни енгмоқчи экан. Бу ҳақида рақибимиз бош мураббийи Марчелло Липпи ҳам ўзининг чиқишларида маълум қилган. Хитой қолган икки ўйинни ҳам ютмоқчи ва имкониятларидан 100% фойдаланишни режалаштирган.
Терма жамоа футболчилари ҳам ўз навбатида максимал натижа учун майдонга чиқишларини айтишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўйин пойтахт Пекин шаҳрида бўлмайди. Аксинча, у Ухань шаҳридаги "Wuhan Sports Center Stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Тошкентдан олаётган хабарларимизга кўра, Самвел Бабаян ҳам бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўришни режалаштирган. У ҳар бир футболчи билан персонал равишда суҳбатлишиб чиқмоқчи. Ҳатто кўпчилик ўйинчиларимизга жавоб бериб юбориши ҳам кутилмоқда.
Нима бўлган тақдирда ҳам ҳали олдимизда 50 кун вақт бор. Бемалол бир жамоани катта ўйинга тайёраш учун етарли ҳисобланади. Биз жуда умид қилардик, буёғига футболчилар ҳам маъсулиятни ҳис қилишса ва майдонда борларини беришса.
Ухань шаҳридаги ўйинга 40 мингдан зиёд мухлис келиши кутилаётган экан. Шундай экан, Хитой ўз ишқибозлари қаршисида катта куч билан ҳаракат қилиши турган гап.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»