5 305
Wimbledon—2017. Рожер Федерер улкан тожда 19-ғалабасини қўлга киритди. Бу рекорд кўрсаткич
Мукофот жамғармаси 31 миллион 600 минг фунтни ташкил қилган тенниснинг катта дубулға туркумига кирувчи Wimbledon—2017 турнири кеча — 16 июль куни ўз якунига етди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Унинг финалида хорватиялик Марин Чиличга қарши кортга чиққан швейцариялик Рожер Федерер уч сет натижасига кўра зафар қучди — 6:3, 6:1, 6:4. Шу тариқа 35 ёшли Федерер карьераси давомида саккизинчи бор Буюк Британиядаги катта дубулға мусобақасида ғолиб чиқди.
Рожернинг улкан тождаги умумий ғалабалари сони 19 тага етди, деб ёзди Россиянинг «Спорт Экспресс» нашри. Бу ҳозирча рекорд кўрсаткич бўлиб турибди.
Йил бошида Рожер Федерар Australian Open—2017 да ҳам зафар қучишга муваффақ бўлганди. Ўшанда у испаниялик Рафаэль Надални 6:4, 3:6, 6:1, 3:6, 6:3 ҳисобларида мағлуб этган. Roland Garos—2017 да эса Рафаэль Надаль швейцариялик бошқа бир теннисчи Стэн Вавринкани таслим қилиб, бош совринга эга чиққанди.
Турнирнинг аёллар ўртасидаги беллашувларида ғолиблик испаниялик Гарбинье Мугурусага насиб қилди. Ҳал қилувчи финални америкалик Винус Уильямсга қарши ўтказган Мугуруса икки сет натижасига кўра зафар қучди — 7:5, 7:6.
Маълумот учун, улкан тожнинг аёллар ўртасидаги биринчи мусобақаси — Australian Open—2017 да америкалик Серена Уильямс ғалаба қозонган бўлиб, финалда у туғишган опаси Винусни таслим қилганди. Roland Garos—2017 финалида эса латвиялик Елена Остапенко руминиялик Симона Ҳалеп устидан зафар қучганди.
Кеча якунига етган Wimbledon—2017 нинг эркаклар ўртасидаги жуфтлик беллашувларида польшалик Лукаш Кубот ҳамда бразилиялик Марселу Мело ғолиб чиқди. Аёллар ўртасидаги шерикчиликда эса россиялик Екатерина Макарова ҳамда Елена Веснинага тенг келадигани топилмади.
Микст беллашувлари швейцариялик Мартина Ҳингс ҳамда британиялик Жейми Маррейнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин