Африканинг энг бадавлат кишиси Алико Данготе Англиянинг “Арсенал” футбол клуби эгасига айланмоқчи эканини хабар қилди, деб маълум қилмоқда Kun.uz нашри.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Нигерия ҳудудида нефтни қайта ишлаш заводини қуришга бор эътиборини қаратган.
“Мен бу заводни қуриб бўлишим билан, эътиборимни “Арсенал”га қаратаман. Ҳаттоки, клуб яхши натижалар кўрсатмаётган пайтда ҳам уни қўллаб-қувватлайман, бу жуда зўр клуб, мен унинг эгасига айлансам, у янада яхшиланиши мумкин”, - деди Данготе.
Бизнесменнинг ишонч билдиришича, жамоа акцияларини ҳозирги эгалари – америкалик Стэн Кронке (67 фоиз акцияларга эгалик қилади) ҳамда асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмоновдан (30 фоиз акциялар) харид қилишнинг уддасидан чиқади.
“Агарда, улар тўғри таклифни олишса, ишончим комилки, улар кетади. Кимдир уларни кетиш вариантини кўриб чиқишга мажбур қилувчи таклиф билан чиқади”, - дея таъкидлаб ўтди Данготе.
Аввалроқ Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритиши ҳақида хабар берилганди.
Май ойида эса америкалик тадбиркор Стэн Кронке Алишер Усмоновнинг "Арсенал" футбол жамоаси акцияларининг назорат тўпламини сотиб олиш ҳақидаги таклифига рад жавобини берганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»