Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини 10 нафар боксчи ҳимоя қилмоқда.
Бугун, 28 август куни Элнур Абдураимов ва Шаҳрам Ғиёсовлар мусобақадаги иштирокларини бошлашди.
Элнур Абдураимов арманистонлик Карен Тонаканяга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамлар қарорига кўра, жанг ғолиби деб топилди. Энди Абдураимов чорак финалда Ҳиндистон вакилига қарши рингга кўтарилади.
69 кг.гача бўлган вазндаги яна бир ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов украиналик рақиби Евгений Барабановга қарши рингга чиқди. Жангда Шаҳрам 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олди. Унинг рақиби ҳозирча ноаниқ...
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган боксчимиз Жасурбек Латипов илк жангини ўтказиб, пуэрто-риколик Янкиель Ривера Фигурероани 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Латипов навбатдаги босқичда болгариялик Даниэль Асеновга қарши жанг ўтказади.
-56 кг вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев илк жангида қозоғистонлик Қайрат Ералиев тўқнаш келди. Жанг якунларига кўра Муроджон 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва ЖЧдаги иштирокини тугатди.
-64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров колумбиялик Жон Гутьерресга қарши жанг ўтказди. Холдоров жангда яққол етакчи сифатида иштирок этди ва 5:0 ҳисобида ғалабани расмийлаштирди.
-49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ҳам Гамбургдаги ЖЧда илк жангини ўтказди.
Коста-рикалик рақиби Робинсон Родригесга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ҳасанбой энди чорак финалдаги жангини ҳиндистонлик Амитга қарши ўтказади.
-75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов туркманистонлик Азиз Ачилов билан рингга кўтарилди. Исроил рақибини уч маротаба нокдаун ҳолатига туширди. Якунда ҳакамлар жангни тўхтатишди ва Ачиловнинг нокаутга учраганини қайд этишди.
Шунингдек, -91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов мусобақадаги иккинчи жангини ўтказди. Жаҳон чемпионатида тўртинчи рақам остида сараланган аргентиналик Яра Пералтага қарши жанг ўтказган Турсунов 4:1 ҳисобида ғалабани ўз томонига оғдира олди. Санжар навбатдаги жангини голландиялик Рой Корвингга қарши ўтказади.
Манба: Qalampir.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади