Самвел Бабаян: «Менинг истеъфога чиқишимни федерация ҳал қилади»

Ҳозиргина "Бунёдкор" стадионининг анжуманлар залида Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйини олдидан матбуот анжуманида дастлаб журналистлар саволларига бош мураббий Самвел Бабаян ва футболчи Жалолиддин Машарипов жавоб берди, деб ёзмоқда «Uzbekistan24.uz» сайти.
– Хитой билан ўйинда биз ғалабага ҳақли эдик. Ўйинни ҳакамлар бузди. Айниқса, пенальти билан боғлиқ вазият ҳақида узоқ баҳслашиш мумкин, – деди Бабаян.
Шунингдек, ОАВ ходимлари томонидан йўлланган Самвел Бабаяннинг истеъфоси ҳақидаги саволга мураббий қуйидагича жавоб берди:
– Менга бу саволни жуда кўп беришди. Яна қайтариб айтаман, менинг қачон истеъфога чиқишимни Ўзбекистон футбол федерацияси ҳал қилади. Раҳбариятнинг ҳар бир қарорини шу заҳотиёқ бажаришга тайёрман.

Изоҳлар 0
…