ФИФА терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 511 очко билан ўтган ойга нисбатан 5 поғона пасайиб, 69-ўринга тушиб кетди.
Осиё футбол конфедерациясига (ОФК) аъзо мамлакатлар орасида ҳам Ўзбекистонда пасайиш кузатилди - терма жамоамиз 6-ўриндан 7-ўринга тушди. Хитой терма жамоаси биздан ўзиб кетишга муваффақ бўлди.
Эрон терма жамоаси Осиёда пешқадамликни сақлаб турибди, дунё миқёсида эса 25-ўринни эгаллаган.
ФИФА рейтинги (ОФК бўйича):
1 (25). Эрон – 865 очко;
2 (40). Япония – 737 очко;
3 (50). Австралия – 662 очко;
4 (51). Жанубий Корея – 659 очко;
5 (53). Саудия Арабистони – 641 очко;
6 (62). Хитой – 564 очко;
7 (69). Ўзбекистон – 511 очко;
Умумий рейтингда Германия терма жамоаси биринчи ўринга чиқиб олди. Уни Бразилия ва Португалия таъқиб қилмоқда.
ФИФА рейтинги (умумий):
1. Германия – 1606
2. Бразилия – 1590
3. Португалия - 1386
4. Аргентина – 1325
5. Бельгия - 1265
Манба: stadion.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди