
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтларнинг кўпайиши ва уларда асоссиз хабарларнинг тарқатилиши ортидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқ ва яқин орада очишни ҳам режалаштирмаяпти.
Федерация билан боғлиқ расмий баёнотлар, хабар ва маълумотлар ЎФФ расмий сайтида, ЎФФнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтларида бериб борилади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти ва тегишли раҳбарларга [email protected] электрон почтаси орқали таклиф ва мулоҳақазалар билан мурожаат қилиш мумкин. Федерация президенти ва мутасадди раҳбарлар футбол жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари, ишқибозларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эшитишга тайёр.
Манба: www.the-uff.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар