
Бугундан ЖЧ-2018 мусобақаси чипталари савдосининг биринчи босқичи бошланди.
12 октябр кунига қадар ишқибозлар чипталарга буюртма беришлари мумкин. Агар келиб тушган аризалар сони мавжуд ўринлар сонидан кўп бўладиган бўлса, у ҳолда чипталар қуръа орқали ўз эгаларини топади.
Биринчи босқичнинг иккинчи даври 16-28 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ушбу кунларда чипталар “жонли навбат” тизимида сотилади.
1 декабрда ЖЧ-2018 турнирига қуръа ташланади ва шундан сўнг чипталар сотувининг иккинчи босқичи бошланади. Ушбу босқич ҳам тасодифий қуръа (5 декабрдан 31 январгача) ва жонли навбат (13 мартдан 3 апрелгача) даврларини ўз ичига олади.
Чипталар сотувининг учинчи босқичи 18 апрелдан бошланади.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар