date
views 4 817

Сауль Альварес: «Жангда мен ютгандим»

Сауль Альварес: «Жангда мен ютгандим»
Сауль Альварес қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши кечган ва дуранг натижа билан тугаган жанги борасида фикр билдирди.

«Унинг кучли жиҳатини билишни истардим. Йўқ, у мени ҳеч бир жиҳати билан қойил қолдира олмади. Мен буни ҳисобга олган ҳолда, ўз тактикамни қўлладим. Саккиз раундда устунлик қилгандим. Мен охирги раундлар арафасида жангда ғалаба қилиб бўлганимни ҳис этгандим. Энди мен реванш олишни истайман. Агар одамлар бундай жангни исташса, мен тайёрман», – дея Альвареснинг сўзларини келтирган BoxingScene.

Ушбу жанг якунида реферилардан бири Голвкинга ғалаба берди (115-113), иккинчиси – Альваресга (118-110), учинчи ҳакам эса кучлар тенг келганини маълум қилди (114-114).

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сауль Альварес: «Жангда мен ютгандим»