Профессионал рингда ўнта жангнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда дебют учрашувини ўтказиши лозим.
Шоҳжаҳон ҳозир Москва шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида бўлажак жангга тайёргарлик кўрмоқда.
Машҳур боксчимиз SPORTS.uz ахборот портали билан боғланиб, фаолиятига доир янгиликлар билан ўртоқлашди.
- Ҳозир машғулотларни кучайтирдик, - дейди Шоҳжаҳон. - Яқинда Саратовда бўладиган профессионал бокс кечасида қатнашиш учун таклиф олганимни айтгандим. Лекин янгилик бўлиб қолди. Мен 12 октябрь куни АҚШга учиб кетишим керак.
Шоҳжаҳоннинг кейинги пайтда режаларини ўзгартириб юборган қўлидаги жароҳат ҳақида ҳам сўрадик.
- Жароҳатдан қутилдим, - дейди Шоҳжаҳон. - Ҳозир қўлимда оғриқ йўқ. Менимча, энди бу жароҳат бошқа безовта қилмайди.
Шу ўринда, Шоҳжаҳон Эргашев мамлакатимиздаги спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи "BUKA" фирмаси томонидан тақдим этилган спорт формалари унга манзур бўлганини айтиб, ишлаб чиқарувчиларга ўз миннатдорлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди