23:24 / 28.10.2017
4 817

Моуринью: Битта хато голга олиб келишини билардик, бироқ бу хатога «Тоттенхэм» йўл қўйди

Моуринью: Битта хато голга олиб келишини билардик, бироқ бу хатога «Тоттенхэм» йўл қўйди
«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛ 10-туридан ўрин олган «Тоттенхэм»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ушбу баҳс дуранг билан якун топиши мумкин эди. Иккала жамоа ҳам кучли эди ва ғалаба учун тўп сурди. Бироқ, Деле Алли билан юзага келган вазиятдан ташқари, умумий олганда «МЮ» ўйинни яхши назорат қилди.

Ўйин тактик жиҳатдан икки жамоа учун ҳам қийин бўлди. Ҳимоядаги битта хато голга олиб келишини билардик. Охир-оқибат бу ҳолат «Тоттенхэм»да юз берди. «МЮ» бугун ғалабага лойиқ эди.

Марсьялнинг голига келадиган бўлсак, унинг зарбаси ёмон чиқди. Бироқ ёмон зарбалар чиройли голларни яратишга қодир», — дейди Моуринью.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуринью: Битта хато голга олиб келишини билардик, бироқ бу хатога «Тоттенхэм» йўл қўйди