Чехия пойтахти Прагада бўлиб турган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов Халқаро антидопинг агентлиги (WADA) Бош директорининг ўринбосари Роб Коехлер билан учрашди. Суҳбат жараёнидаги асосий мавзу Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очиш масаласи бўлди. Бу ҳақда «Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси» матбуот хизматига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Маълумки, жорий йилнинг 9-10 март кунлари пойтахтга Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари билан алоқалар бўйича директор ўринбосари Том Мэй ва ушбу ташкилотлар билан алоқа бўйича менежери Франциско Леонлар ташриф буюришганди. Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари вакилларининг ташрифидан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари билан учрашиш бўлиб, Ўзбекистонда Миллий антидопинг ташкилотини тузиш имкониятларини муҳокама қилиш эди.
Ойбек Қосимов билан бўлиб ўтган бугунги учрашув давомида жаноб Роб Коехлер Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очиш масаласида зарур амалий ёрдамларни аямаслиги, керак бўлса Тошкентга экспертлар ва мутахассислардан иборат комиссия юборишини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Роб Коехлерга таклиф этилаётган ёрдам учун миннатдорчилик изҳор этиб, Ўзбекистон бу масалада WADA билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди