
Кеча “Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев Қозоғистонда иш бошлаши мумкинлиги тўғрисида маълум қилгандик.
38 ёшлик мутахассис Қозоғистон Премьер-Лигиси клубларидан бири билан музокаралар олиб бораётгани аммо айнан қайси жамоа алоқага чиққани номаълум эди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ҳамюртимиз Қозоғистоннинг “Тобол” клубини бошқаришга яқин. Агар Бақоев Премьер-Лигага кўчиб ўтадиган бўлса, “Бухоро” клубида унга ёрдамчилик қилган Бахтиёр Ашурматовни ҳам ўзи билан бирга олиб кетиши мумкин.
Маълумот ўрнида, ҳамюртимиз Қозоғистонда 4 марта чемпионатнинг энг яхши тўпурари, 2 бор "Sports.kz" талқинига кўра мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган. “Тобол” клуби билан 2010 йил Премьер-Лига, 2017 йил эса Қозоғистон Кубоги ва Интертото Кубогини қўлга киритган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар