12:13 / 30.11.2017
5 240

“Спорт” телеканали Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини намойиш этади

“Спорт” телеканали Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини намойиш этади
2018 йил футбол мухлислари учун кутилган футбол учрашувларига бой бўлади. Чунки, келаётган йилда футбол бўйича тўрт йилликнинг энг нуфузли, Жаҳон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади.

“Спорт” телеканалидаги манбанинг хабар беришича, телеканал Россияда 2018 йил ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учрашувларидан тўғридан-тўғри трансляцияни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Халқаро бўлими томонидан трансляциялар бўйича келишувни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Спорт” телеканали 2018 йилнинг 1 декабрь куни Кремлда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимини ҳам тўғридан-тўғри намойиш этади.

Яхши биламизки айнан шу куни Футбол бўйича терма жамоалар Жаҳон чемпионатидаги рақиблари номини билиб олишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Спорт” телеканали Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини намойиш этади