
Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Арсенал" ҳамда "Бавария" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди, деб ёзмоқда Uff.uz сайти.
Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "тўпчилар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйин кутилганидек, шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Тўп назорати борасида Пеп Гвардиола шогирдлари устунликка эришиб туришди. Лекин, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда томонлар бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Ниҳоят, Арсен Венгер майдонга Оливье Жиру туширди. Айтиш керакки, бу сафар франциялик ҳужумчи "Арсенал"нинг жонига оро кирди. 77-дақиқада стандарт вазият ижросини Жиру гол билан якунлади.
Бундан ташқари, Уолкотт ва Санчесларда ҳам вазиятлар бўлди, аммо Нойернинг маҳорати голлардан қутқариб қолди. Ўз навбатида Левандовскида ҳам шунақа имкониятлар содир этилди. Чех дарвозада ишончли турди.
Ўйиннинг сўнгги сонияларида Месут Ўзил иккинчи голни урди. Чап қанотдан бошланган ҳужумни Ўзил чиройли тарзда дарвозага йўллади. Нойер тўпни дарвоза ичидан олиб чиққани боис, гол инобатга олинди.
Шу тариқа, "Арсенал" муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўзининг дастлабки уч очкосига эга бўлди.
Европа Чемпионлар лигаси, 3-тур
Арсенал Англия – Бавария Германия 2:0
Голлар: 1:0 – 77 Жиру, 2:0 – 90+4 Ўзил.
Арсенал – Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Ўзил, Рэмзи (Окслейд-Чемберлен, 57), Уолкотт (Жиру, 74), Коклен, Санчес (Гиббс, 83), Касорла.
Бавария – Нойер, Бернат, Алаба, Боатенг, Дуглас Коста, Лам, Видаль (Рафинья, 71), Хаби Алонсо (Киммих, 70), Алькантара, Левандовски, Мюллер. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар