23:30 / 10.12.2017
5 641

Сардор Рашидов жамоаси клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида «Реал» билан ўйнайди

Сардор Рашидов жамоаси клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида «Реал» билан ўйнайди
БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида мезбон «Ал-Жазира» ОЧЛ-2017 ғолиби «Урава Ред Даймондс» билан куч синашди. Учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ягона голга Али Аҳмад Мабҳут муаллифлик қилди. УШбу учрашувда ҳамюртимиз Сардор Рашидов захирада қолдирилди.

Шу тариқа, «Ал-Жазира» жамоаси ЖЧ ярим финалига йўл олди ва 13 декабрь куни Мадриднинг «Реал» клубига қарши майдонга тушади. Иккинчи ярим финалда эса Мексиканинг «Пачука» ва Бразилиянинг «Гремио» клублари ўзаро тўқнаш келадилар.

Клублар ўртасидаги ЖЧ

Ал-Жазира (БАА) – Урава Ред Даймондс (Япония) 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
1:0 – 52 Мабҳут.

Ал-Жазира – Ҳасиф, Фарес Жума, Айед (Ҳалфан, 90), Фаёз, Умар (Ал-Отайба, 89), Юсуф (Ал-Ғилони, 84), Рашид, Абдулла, Буссуфа, Мабхут, Ромариньо.
Урава Ред Даймондс – Ниcикава, Угадзин, Макино, Эндо (Мориваки, 72), Касиваги, Абе, Ядзима (Любиянкич, 76), Аоки, Рафаэл Силва, Короки, Муто (Такаги, 67).

Огоҳлантиришлар: Макино (42), Рашид (56), Муто (62), Юсеф (64).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сардор Рашидов жамоаси клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида «Реал» билан ўйнайди