Рашидовнинг “Хатта” дарвозасига киритган голини томоша қилинг (видео)

Рашидовнинг “Хатта” дарвозасига киритган голини томоша қилинг (видео)
Бугун БААда мамлакат Лига кубоги турнирининг 4-туридан ўрин олган қолдирилган баҳс бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал-Жазира” клуби ўз майдонида “Хатта”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. 27-дақиқада Самуел меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
62-дақиқада заҳирадан майдонга тушган Сардор Рашидов 90-дақиқада мувозанатни тиклади.

Бироқ учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар гол киритиб, ғалабани илиб кетишди.
Ушбу ҳавола орқали Рашидовнинг голини томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар