Осиё Футбол Конфедерациясида фаолият юритаётган ўзбекистонлик мутахассис Аваз Бердиқуловни кўпчилик футбол мухлислари яхши танишади.
Аваз Бердиқуловнинг мутахассислиги аслида журналист. У 1999 йил Англиянинг Борнмут шаҳри Университетида Журналистика бўйича магистратурани тамомлаган. Ўқишни тамомлаганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон Ахборот агентлигида фаолият юритган.
2004-2008 йиллар оралиғида Хитойнинг Пекин шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик ташкилотида Ўзбекистоннинг вакили сифатида ишлаган. 2008 йил Хитойдаги шартномаси якунига етганидан сўнг ёзда Осиё Футбол Конфедерациясига ишга таклиф қилишган. Аваз Бердиқулов шу йили ОФКнинг Мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш Департаментида иш бошлган.
Ўтган 9 йилдан ошиқроқ вақт давомида у ОФКнинг Мусобақалар ташкил қилиш ва ўтказиш Департаменти Терма жамоалар бошқармаси бошлиғи лавозимигача кўтарилди. Айни пайтда ана шу лавозимда фаолият юритмоқда.
Аваз Бердиқулов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг айни пайтда Хитойда давом этаётган Осиё чемпионатидаги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Терма жамоамиз кучли, Қатар билан ўйинда ҳам вакилларимиз тўла устунликка эга бўлишганди. Шунинг учун бу терма жамоа аъзоларидан яхши натижа кутяпман.
Терма жамоамиз таркибида бир қатор тажрибали футболчилар, жумладан, Осиё чемпионлари бор. Таркибдаги аксарият футболчилар учун бу биринчи халқаро мусобақа эмас.
Айни пайтда Олимпия терма жамоамизни бошқараётган мураббийимиз Равшан Ҳайдаров ҳам катта мусобақаларда ишлаган, Осиё чемпионати иштирок этиш тажрибаси бор.
Бу футбол, охирги ўйинда ҳар қанақа натижа рўй бериши мумкин, шунинг учун ҳозир тахмин қилиш бефойда.
Умид қиламизки, шу таркиб 2020 йил Токида бўлиб ўтадиган Олимпиадага ҳамда 2022 йил Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади”, - дейди Аваз Бердиқулов.
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар