5 918
Самвел Бабаян Жаҳон Чемпионатига қай тариқа чиқа олмаганини «Спартак» мухлисларига айтиб берди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Москванинг «Спартак» клуби матбуот хизматига интервью берди.
Хабарда айтилишича, Бабаян бежизга «Спартак»нинг Дубайдаги машғулотларини кузатиб бормаяпти. У бош мураббий Массимо Карреранинг иш услубини ўрганмоқда. Бунда содиқ ёрдамчиси Григорий Колосовский Бабаянга кўмаклашмоқда.
Биз Россиядаги Жаҳон Чемпионатида ўйнашимиз мумкин эди. Бизни ундан фақатгина 1 та гол ажратиб қолди, холос. Биз ўша голни кореяликлар дарвозасига уришга уриндик. Бироқ ўйинда ҳисоб очилмади. Нима ҳам қилардик, энди ўқишни давом эттириш ва мураббийликдаги билимларни ошириш учун имконият бор.
«Спартак» матбуот хизматининг қайд этишича, Бабаян ўзбекистонликлар мундиалдан четда қолгани ҳақида айтаётган вақтида хўрсиниб қўйган.
Мураббий фикрига кўра, «Спартак» Россиянинг амалдаги чемпиони ва мамлакатнинг энг олди жамоаси. Бабаян шунинг учун ҳам тажриба ўрганиш учун айнан Москва клубини танлаб олган. Қолаверса, Массимо Карреранинг италиялик экани эса бутун дунёга машҳур ўйин услуби ҳақида яхшироқ тасаввур ҳосил қилиш учун керак бўларкан. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас