
Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяс миллий терма жамоа сафида 100та “қуруқ” ўйин ўтказган футбол тарихидаги илк дарвозабонга айланди.
Эслатиб ўтамиз, Англияга (2:0) қарши кечган баҳс 34 ёшли футболчи учун Испания термаси таркибидаги 165-ўйини бўлди. Шулардан фақат 65тасида Касильяс ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.
Бундан ташқари, Икерь европалик футболчилар ўртасида терма жамоа учун ўтказилган ўйинлар сони бўйича Латвия терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Астафьевнинг рекордини такрорлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар