U-23 Осиё чемпионати чорак финалида Японияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ОЧ ярим финалига чиққан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев ЎФФ расмий сайтига интервью берди ва ғалаба учун барчага миннатдорчилик билдирди.
“Ушбу ғалаба орқали тарихни янгилай олдик. Ушбу турнирлар тарихидаги ҳозирча энг яхши натижани кўрсатдик. Албатта, бу борада бизни қўллаб-қувватлаб турган ЎФФ раҳбариятига ва мухлисларга раҳмат. Биз ғалабалар билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
ЎФФ раҳбарияти бизни учрашувлардан олдин қўллаб-қувватлаб турибди. Бу албатта, бизга ҳар бир учрашувдан олдин куч беради. Қолаверса, бугунги совуқда стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик мухлисларга алоҳида раҳмат.
Биз Японияга қарши учрашувни жуда яхши ўтказдик. Футболчилар бор кучлари билан ўйнашди. Ушбу ғалаба билан барчани табриклайман. Бугунги учрашувдан олдин ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг терма жамоага йўллаган мурожаатномасини ўқиб чиқдик ва бундан албатта, хурсанд бўлдик. Бу эътибор ва ишонч бизга янада масъулият юклайди. Ушбу турнирда терма жамоага билдирилган ишончни оқлаш учун ҳаракат қиламиз”, - деди Ўринбоев.
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади