10:32 / 22.01.2018
4 180

«Лион» сўнгги сониялардаги гол эвазига «ПСЖ»ни мағлуб этди

«Лион» сўнгги сониялардаги гол эвазига «ПСЖ»ни мағлуб этди
Франция чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Лион» – «ПСЖ» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Ўйин дебютида мезбонлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ушбу стандарт вазиятдан Набил Фекир мукаммал тарзда фойдаланди ва кучли зарба билан дарвозанинг тўққизлик бурчагини аниқ нишонга олди.

Шундан сўнг ўйин кеcкин курашларга бойиб кетди ва икки жамоада ҳам бир қатор қулай вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда парижликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Дани Алвес узатиб берган тўпни Курзава кучли зарба билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

57-дақиқада Дани Алвес майдон марказидаги қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди, бу вазиятда бразилиялик футболчи ҳакам кескин эътироз билдирди ва иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди.

Шундан сўнг, ўйин тизгини мезбонлар қўлига ўтди, бироқ парижликлар ҳам хавфли ҳужумлар уюштириб турдилар.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Мемфис Депай ажойиб зарба билан Ариолани доғда қолдирди ва жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди

Франция чемпионати, 22-тур

Лион – ПСЖ 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар:
1:0 – 2 Фекир, 1:1 – 45+4 Курзава, 2:1 – 90+3 Депай.

Лион – Антони Лопеш, Марсело, Менди, Рафаэл, Морель, Ауар (Депай, 69), Тузар, Фекир, Ндомбеле, Корне, Диас (Траоре, 77).

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Курзава, Дани Алвес, Тиаго Силва, Верратти (Пасторе, 87), Ло Чельсо, Рабьо, Ди Мария (Менье, 61), Мбаппе (Дракслер, 36), Кавани.

Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (53), Менди (60), Верратти (77), Кавани (80).
Четлатиш: Дани Алвес (57).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Лион» сўнгги сониялардаги гол эвазига «ПСЖ»ни мағлуб этди