Россиялик боксчи Мурат Гассиев Бутунжаҳон бокс суперсериясининг (WBSS) яримфиналида кубалик Юниер Дортикосни мағлуб этди.
Сочида ўтган жанг Гассиевнинг 12-раундда рақибини нокаутга учратиши билан якунланди. Дортикос охирги 3 дақиқаликда икки марта нокдаун ҳолатига тушган, шундан кейин россиялик ўз рақибига имконият қолдирмаган.
Бу ғалаба 24 ёшли Гассиев учун фаолиятидаги 26-ғалаба бўлди, боксчи ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган. Бунгача ютқазмаган 31 ёшли Дортикос 22 та ғалабадан кейин биринчи марта мағлубият аламини тортди.
Гассиев шу ғалабаси эвазига WBA ва IBF версиялари бўйича чемпионлик унвонларини ўзида бирлаштирди. Боксчи WBSS финалида украиналик Александр Усик билан учрашади. Усик 2-яримфиналда латвиялик Майрис Бриедисни мағлубиятга учрата олди. Финал жанги 11 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
[media=https://youtu.be/2BwSbEZ8SBI] «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди