
Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди.
«А» гуруҳида сўнгги турда Вьетнам термаси мезбон Хитой Тайпейи терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва 6 очко билан гуруҳда 1-ўринни эгаллади. Баҳрайн эса Малайзияни худди шундай ҳисобда енгди. Натижада баҳрайнликлар гуруҳда 4 очко тўплашди. Хитой Тайпейи ҳам шунча очко жамғарганди. Бу икки жамоа ўзаро дуранг ўйнашганди, аммо тўплар нисбатидаги фарқ эвазига Баҳрайн 2-ўрин билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Натижада, чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушадиган бўлди. Япония эса Баҳрайн билан куч синашади. Иккала учрашув ҳам 8 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар