Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўрнида Спорт ишлари вазирлиги ташкил этилди. Kun.uz манбаси маълумот беришича, президентнинг тегишли фармони имзоланган.
Маълум қилинишича, қўмита раиси Рустам Қурбонов лавозимдан кетган. У 2017 йил февралида янги ташкил қилинган қўмитага раҳбарлик қилиб келаётганди.
Фото: Рустам Қурбонов / Халқаро пресс клуб
Энди унинг ўрнида янги тузилган вазирликка Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбар бўлди.
Фото: Шоакрам Исроилов
Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов вазир ўринбосарига айланди.
Фото: Ойбек Қосимов
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 февралида имзоланган «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди