
Ўзбекистон бокс терма жамоаси сафида Рио—2016 Олимпиадаси совриндори бўлган Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Мурод Аҳмадалиев айни вақтда АҚШда бўлиб туришибди.
«Kun.uz» манбаси маълум қилишича, боксчилар 3 март куни «Мир бокса» промоутерлик компанияси билан шартнома тузишган.
Улар 10 март куни Нью-Йорк шаҳрида «Kings theatre» аренасида илк жангларини ўтказишади.
Шаҳрам Ғиёсовга дебют жангда аргентиналик боксчи Николас Веласкес рақиблик қилади, Муроджон Аҳмадалиев ҳам аргентиналик Давид Пазага қарши рингга чиқади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар