Эроннинг «Персеполис» клубида фаолият олиб бораётган хорватиялик мутахассис Бранко Иванкович ўзига Ўзбекистон миллий термасидан таклиф бўлгани ҳақида айтиб берди. Бу ҳақда форс нашрларига асосланиб «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Ҳозир Ўзбекистон терма жамоасида бош мураббий йўқлигини биламан. Мамлакат футбол федерацияси менга таклиф билан чиққанди. Лекин уни рад этдим. Чунки бор эътиборимни «Персеполис» иштирокидаги ўйинларга қаратганман.
Бранко Иванкович, «Персеполис» бош мураббийи
Бранко Иванкович, «Персеполис» бош мураббийи
Айни вақтда Теҳрон клуби Эрон чемпионатида таъқибчиларини катта фарқ билан ортда қолдириб, пешқадам бўлиб турибди. Унинг чемпион бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Мазкур клуб Чемпионлар Лигасининг бу мавсумида «Насаф» билан бир гуруҳдан жой олган. Томонларнинг «Озоди» стадионида кечган ўзаро ўйинида Рўзиқул Бердиев шогирдлари 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Қайд этиш керак, Бердиев Ўзбекистон миллий термасининг сўнгги ўйинида жамоани Амирликларга қарши ўйинга олиб чиққанди.
Бранко Иванкович бунга қадар Эрон миллий терма жамоасида ҳам фаолият олиб борганди. 64 ёшли мутахассис, шунингдек, Хорватия термасида ёрдамчи бўлиб ишлаган. Германиянинг «Ганновер», Хитойнинг «Шандонг Лунен», Саудиянинг «Ал-Иттифоқ», Амирликларнинг «Ал-Ваҳда» клубларини ҳам бошқарган.
Айни пайтда Ўзбекистон миллий термаси вақтинчалик Тимур Кападзега топширилган. ЎФА раҳбарияти бош мураббий масаласи узил-кесил ЖЧ—2018 дан кейин ҳал бўлиши ҳақида айтиб ўтганди. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон миллий термасининг бўлажак бош мураббийи ўз жамоасини Россия мундиалга тайёрламоқда.
Бранко Иванкович бошқараётган «Персеполис» 2 апрель куни Қаршида «Насаф»га қарши такрорий ўйинда иштирок этади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»